“Ливерпуль”га “Бетис” футболчиси керак

  • Mr.NoBoDy 21.06.2019 08:21
  • 1073
  • 30

Қанот ҳимоячиси Алберто Морено тез орада “Ливерпуль”дан кетади.

Боиси футболчининг “Ливерпуль” билан шартномасига якунига етади. Инглиз клуби Моренога ўринбосар топди. “Қизиллар” “Бетис” клубидан Хуниор Фирпони ўз сафига қўшиб олишни кўзламоқда. Футболчининг трансфери 45 млн фунтга баҳоланмоқда. Клуб мазкур маблағни тўлашга тайёр.

Фирпога аввалроқ “Манчестер Юнайтед” ва “Барселона”нинг қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Футболчи ўтган мавсум Ла Лигада 3 та гол урди ва 4 та ассистни амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар