Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Тожикистон U-16 терма жамоасига қарши майдонга тушади

  • Mr.NoBoDy 21.06.2019 11:00
  • 1006
  • 30

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси шу йилнинг 14-22 сентябрь кунлари Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати саралашида иштирок этади.

Мазкур мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида Азамат Абдураимов шогирдлари Тошкентда йиғин ўтказди. Мазкур йиғин доирасида терма жамоамиз аъзолари Хўжанд шаҳрида Тожикистон U-16 терма жамоасига қарши 2та ўртоқлик ўйини ўтказиши режалаштирилган. Ўртоқлик ўйинлари 21 ва 23 июнь кунларига мўлжалланган.

Бугун дастлабки учрашув бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:30да старт олиши кўзда тутилган.

21 июнь (жума)
Тожикистон (U-16) – Ўзбекистон (U-16)
Бош ҳакам
: Хуршед Дадобоев (Хўжанд).
Комиссар: Жовидон Ҳасанов (Душанбе).
Хўжанд, “Тожикистон Мустақиллигининг 20 йиллиги” стадиони.

Ўхшаш янгиликлар