Breaking news: Фернандо Торрес фаолиятини якунлади

  • Mr.NoBoDy 21.06.2019 11:21
  • 1168
  • 30

Испаниялик футболчи Фернандо Торрес 35 ёшида фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилди.

"Менда эълон қилишим керак бўлган муҳим янгилик бор. 18 йиллик ажойиб карьерамдан сўнг футболчилик фаолиятимни якунладим. Кейинги якшанба, 23 июн куни Япония вақти билан соат 10:00да Токиода матбуот анжумани бўлади. Ўша ерда кўришгунча", - деб ёзган Торрес ўзининг "Twitter" саҳифасида.

Футболчи ўз вақтида "Атлетико", "Ливерпуль", "Челси", "Милан" ва "Саган Тосу" клубларида тўп сурди.

Испаниялик форвард фаолияти давомида клублар миқёсида 706та ўйинда майдонга тушиб 252та гол уришга эришди. Торрес терма жамоа таркибида эса 110та ўйинда ҳаракат қилиб, 38та голни ўз ҳисобига ёздириб қўя олди.

Ўхшаш янгиликлар