Мальдивдаги ҳамюртларимиз учун мавсум бошланди

  • Mr.NoBoDy 21.06.2019 12:00
  • 1160
  • 30

Мальдив ороллари чемпионати старт олди.

Айтиш керак, айни вақтда Мальдив чемпионатида икки нафар ҳамюртимиз тўп тепмоқда. Шу кунларда уларнинг сони ошиши мумкин. Икки нафар ҳамюртимиз Абдурасул Комилов ва Аҳрор Умаржонов ўтган йили чемпионатни учинчи ўринда якунлаган «Иглз» жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. 

Кеча «Иглз» мавсумнинг илк учрашувини амалдаги чемпион «ТС Спортс»га қарши сафарда ўтказиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Ҳамюртларимизнинг хориждаги фаолиятига омад тилаб қоламиз.


Ўхшаш янгиликлар