Бу ҳақда "La Gazzetta dello Sport" нашри хабар берди.
Манбанинг маълумотига кўра, "Ювентус" янги бош мураббийи Маурицио Сарри Триппьерга Жоау Канселуга муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда. Портгалиялик футболчи ҳозирча жамоада, аммо у Манчестер клубларидан бирига ўтиб кетиши мумкин.
Инглизга йилига 2,6 млн евро маош ва турли бонуслар билан бирга 5 йиллик шартнома таклиф қилишди. Келишувга ҳалақит бераётган нарса "Тоттенхэм"нинг талаби. "Шпорлар" ўнг қанот ҳимоячиси учун 25 миллион евродан кам олмоқчи эмаслар.
28 ёшли Триппьер ўтган мавсум "Тоттенхэм" таркибида 38та ўйин ўтказди ва битта гол уриб, бешта голли пас берди.