"Эвертон" "Челси" футболчисини сотиб олиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 21.06.2019 12:42
  • 1594
  • 30

"Челси" ҳимоячиси Курт Зума "Эвертон" билан тўлиқ форматда шартнома имзолаши мумкин.

24 ёшли футболчи якунланган мавсумни айнан мерсисайдликлар таркибида ижарада ўтказди.

Франциялик футболчини харид қилишни клуб бош мураббийи Марко Силва хоҳламоқда.

Зума "Сент-Этьен" тарбияланувчиси ҳисобланади ва фаолиятини айнан шу клубда бошлаган. 2014 йилда "Челси" ҳимоячини сотиб олган. "Аристократлар" футболчини турли йилларда "Сент-Этьен", "Сток Сити" ва "Эвертон" клубларига ижарага берган.

Футболчи 2015 йилдан бошлаб Франция терма жамоаси ўйинчиси саналади.


Ўхшаш янгиликлар