Расман: Чех "Челси"га қайтди

  • Mr.NoBoDy 21.06.2019 14:00
  • 1014
  • 30

"Челси"нинг афсонавий посбони, сўнгги мавсумни "Арсенал"да ўтказган Петр Чех "аристократлар" сафига қайтди.

Собиқ футболчи кўклар сафида техник маслаҳатчи ролини бажаради. Бу ҳақда клуб расмий сайти эълон қилди.

Ёшлар ва асосий жамоа ўртасидаги алоқага жавоб беради. У клуб директори Марина Грановская билан ишлайди.

Чех 2004-2015 йиллар давомида "Челси" шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар