Бугун футбол. "Динамо" - "Локомотив"

  • Mr.NoBoDy 21.06.2019 15:00
  • 942
  • 30

Бугун Суперлиганинг 12-тур баҳсларига старт берилади. "Локомотив" Самарқандда "Динамо" меҳмони бўлади.

Қуйида учрашувга оид маълумотларни келтириб ўтамиз.

"Динамо"
- "Динамо" турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 11та ўйинда 15 очко жамғарган. Тўплар нисбати 13-13.
- Бугун "Динамо" ўз майдонида 7-ўйинини ўтказади. Жамоа бунгача 3тадан ғалаба ва дуранг қайд қайд этган. "Динамо" ҳали ўз уйида
мағлуб бўлмаган. Уйдаги ўйинларда тўплар нисбати 9-6.
- "Динамо" қаторасига охирги учта учрашувни дуранг билан якунлади. Даврон Файзиев шогирдлари сафарда "Бухоро" ва "Қўқон-1912" ҳамда уйда "Қизилқум" билан дуранг қайд этишди.
- Қизиғи шундаки, "Динамо"нинг охирги икки дуранги 2:2 ҳисобида якун топди.
- Яна бир маълумот, "Динамо" кетма-кет олтита ўйиндан бери ютқазмаяпти, бир ғалаба ва беш дуранг.

"Локомотив"
- "Локомотив" турнир жадвалида иккинчи ўринда боряпти. Жамоа 11 ўйинда 24 очко жамғарди. Тўплар нисбати 21-8.
- Бугун "Локомотив" сафарда бешинчи учрашувини ўтказади. "Темирйўлчилар" бунгача икки бор зафар қучиб, биттадан дуранг ва
мағлубият қайд этишди. Сафардаги ўйинларда тўплар нисбати 4-3.
- "Локомотив" охирги иккита ўйинни ғалаба билан якунлади. Фёдоров шогирдлари сафарда "Насаф"ни ва уйда "Сурхон"ни мағлуб этишди.
- "Локомотив" шу пайтгача "Динамо"га қарши 24 учрашув ўтказиб, 11тасида зафар қучган. Учта ўйин дуранг билан якун топган ва 10
марта самарқандликларнинг қўли баланд келган.

Охирги 5 ўйин
2017 йил. "Динамо" - "Локомотив" 1:5
2015 йил. "Динамо" - "Локомотив" 0:1
2014 йил. "Динамо" - "Локомотив" 1:2
2013 йил. "Динамо" - "Локомотив" 1:0
2012 йил. "Динамо" - "Локомотив" 0:1

Самарқандда бўлиб ўтган охирги беш учрашувнинг тўрттасида "Локомотив"нинг қўли баланд келган. "Динамо" ўз майдонида фақат бир марта ғалаба қозонган. Охирги учрашув 2017 йил ўтказилган бўлиб, "Локомотив" сафардан 5:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган.



Ўхшаш янгиликлар