ads


"Барселона" Неймар учун ПСЖга 100 млн. евро ва икки футболчисини таклиф қилди

  • Mr.NoBoDy 21.06.2019 16:21
  • 517
  • 30

"Барселона" Неймарни қайтариш учун ПСЖ билан музокара ўтказмоқда.

ads

Маълумотларга кўра, каталонияликлар форвард учун 100 млн. евро, Филиппе Коутиньони таклиф қилди. Бундан ташқари ПСЖга Иван Ракитич ҳамда Самуэль Юмтитидан бирини танлаш таклиф қилинди.

Франция клуби ҳозирча "Барселона" саволига жавоб бермади, аммо Париж клуби раҳбарияти Неймар трансферидан 2017 йилдан у учун сарфланганидан кўпроқ пул ишлаб олмоқчи. ПСЖ бразилияликни 300 млн. еврога сотмоқчи. Икки йил олдин Неймар 222 млн. евро эвазига харид қилинган эди.

Олдинроқ, Неймарга бошқа испан гранди - "Реал" қизиқиш билдираётган эди.

Ўхшаш янгиликлар