ads


Стивен Жеррард Фернандо Торреснинг фаолиятини якунлашига изоҳ берди

  • Mr.NoBoDy 21.06.2019 18:42
  • 564
  • 30

"Рейнжерс" бош мураббийи "Instagram" ижтимоий тармоғида форвард Фернандо Торрес билан тушган расмини қўйди.

ads

Бугун Торрес фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Футболчи "Ливерпуль"да 2007-2011 йилларда тўп сурган. Унинг сўнгги клуби Япониянинг "Саган Тосу" жамоаси бўлди.

"Расмдаги табассумимнинг ўзи айтиб турганидек, менга сен билан бирга ўйнаш жуда ҳам ёқарди. Сен билан бирга кийиниш хонасида турганимдан хурсандман. Фантастик ўйинчи ва ажойиб инсон. Келажагинг учун ҳамма яхши ниятларни тилайман!" - деб ёзган Жеррард.

Эслатиб ўтамиз, Торрес фаолияти давомида жами 706та ўйинда майдонга тушиб, 252та гол ва 73та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар