Торресдан сўнг Срна ҳам фаолиятини якунлади

  • Mr.NoBoDy 21.06.2019 19:00
  • 1424
  • 30

"Кальяри" ва "Шахтёр" собиқ ҳимоячиси Дарио Срна фаолиятини якунлади.

Шу ўринда, хорватиялик собиқ футболчи фаолиятини "Шахтёр" структурасида давом эттириш ниятида.

"Бу менинг футболчи сифатидаги сўнгги матбуот анжуманим".

"Ҳаммага раҳмат. Мен оилага миннатдорчилик билдираман, уларсиз бундан карьерага эриша олмаган бўлар эдим. Мен ҳаммангиз билан фахрланаман. Мен уйга қайтганимдан мамнунман. "Шахтёр" - менинг футболдаги асосий севгим ва албатта олдимизда турган ҳозирги вазифаларни бажаришга қодирмиз деб ўйлайман", - дейди Срна.

Эслатиб ўтамиз, Срна футболчи сифатида 2003 йилдан 2018 йилгача "Шахтёр" шарафини ҳимоя қилган. Сўнгги мавсумини эса "Кальяри" сафида ўтказган.

Ўхшаш янгиликлар