"Танловда қийналаман. Чунки, ҳозир 20 йил олдингига нисбатан футбол умуман бошқача. Пелени айтишим мумкин. Лекин, у 1950-йилларда ўйнаган. Ҳозир, Роналду, Месси, Марадона, Зиданни айта оламан. Ажойиб футболчилар жуда кўп ва улардан бирнини танлаш қийинчилик туғдиради. Чунки, уларнинг фаолияти бир-биридан ўтаман дейди. Аммо, ҳозирги замонавий футболда Криштиану Роналду ва Лео Месси, шунингдек, Марадона, Зидан - бу номлар тарихга кирган ва ҳеч қачон унутилмайди", - дейди Мбаппе.