Нигерия терма жамоасининг 21 ёшли ҳужумчиси юрак хуружига учради

  • Mr.NoBoDy 22.06.2019 10:42
  • 1080
  • 30

"Бордо" ва Нигерия терма жамоаси ҳужумчиси Самуэль Калу терма жамоа машғулотлари пайтида юрак хуружига учради.

У яқинроқдаги шифохонага юборилди. Воқеа Мисрнинг Александрия шаҳрида бўлиб ўтди.

- Самуэль Калунинг аҳволи барқарорлашди. Шифохонада текширувдан ўтди ва у ҳозир яхши ҳолатда. Футболчи бундан буёғига кўп миқдорда суюқлик ичиши керак. Воқеага ҳам аслида сувсизлик сабаб бўлганлиги айтилмоқда, - дейди Нигерия футбол федерацияси матбуот котиби Адемола Олаире.

Нигерия бугун Африка Миллатлар Кубогидаги иштирокини Бурунди билан бўладиган ўйин билан бошлайди. Калу якунланган мавсум 32та ўйин ўтказиб, 4та гол ва 4та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар