ads


Суперлига. Бугун Андижон ва Жиззахда ўйинлар бор

  • Mr.NoBoDy 22.06.2019 10:42
  • 538
  • 30

Бугун Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган навбатдаги икки учрашув бўлиб ўтади.

ads




Суперлига, 12-тур
АНДИЖОН - АГМК
22 июнь 2019 йил. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 18:00.
Ҳакамлар
: Жасур Мухторов, Султонмурод Улфатов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Иброҳим Исмоилов.
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов.
Комиссар: Александр Давиденко.

Сафарда умуман очко ололмаган АГМК бу тур Андижонда меҳмон бўлади.

"Андижон" бу мавсум олти ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти (4 дуранг ва 2 мағлубият). АГМКнинг ғалабасиз серияси эса тўртта ўйинга етди (1 дуранг ва 3 мағлубият).

Бу жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу кунга қадар ўзаро 16та ўйин ўтказишган. 9 бор Олмалиқ, 4 бор Андижон шаҳри жамоаси зафар қучган. Қолган учта томонлар ғолибни аниқлай олишмаган.

Қаторасига 8та учрашувдан буён "Андижон" бу жамоани юта олмаяпти. Сўнгги марта "бургутлар" 2011 йилги мавсумда АГМКни мағлуб этишган экан.




СЎҒДИЁНА – ҚЎҚОН-1912
22 июнь 2019 йил. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 19:30.
Ҳакамлар:
Зокир Қодиров, Обид Жумаев, Александр Буров, Илья Ильин.
Назоратчи: Рашид Айтеков.
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

Бу мавсум бош мураббий истеъфога чиқарилган икки клуб ўртасидаги баҳс.

"Сўғдиёна"нинг мағлубиятсиз серияси 4та ўйинга етди (3 ғалаба ва 1 дуранг). "Қўқон-1912" ҳамон мавсумда энг кўп гол ўтказган клуб бўлиб турибди - 24та. Жамоа олтита ўйиндан буён ҳеч кимни юта олмаяпти (2 дуранг, 4 мағлубият).

Шу кунга қадар ўтган ўзаро 26та ўйиннинг 12тасида жиззахликлар муваффақият қозонишган, 8 учрашувда қўқонликларниг қўли баланд келган. Яна олтита баҳсда томонлар "муроса кўчасини" танлашган.

"Сўғдиёна" ўз майдонида ҳеч қачон "Қўқон-1912"га ютқазмаган - 10та ғалаба ва 3та дуранг.

Ўхшаш янгиликлар