"Наполи" Костас Манолас билан келишиб олди

  • Mr.NoBoDy 22.06.2019 11:21
  • 1210
  • 30

"Рома" ҳимоячиси Костас Манолас "Наполи" билан шахсий талаблари бўйича келишиб олди.

Томонлар шахсий шартнома шартлари бўйича келишиб олишган. "Наполи" трансферни якунлаш учун "Рома" билан товон пулини келишиб олиши қолди холос. Ди Марционинг таъкидлашича, битим тез орада якунланади. "Рома" эса ҳимоячиси учун 36 миллион евро талаб қилмоқчи.

28 ёшли Манолас фаолиятини "Трасивулос" клубида бошлаган. У айнан шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. АЕК ва "Олимпиакос"данги фаолиятидан сўнг 2014 йилда "Рома" таркибига келиб қўшилган.

Манолас 2013 йилдан Греция терма жамоаси футболчиси саналади.

Костас ортда қолган мавсум барча мусобақаларда 43та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар