Ўзбекистон чемпионатида охирги 12 йилдаги энг йирик натижа қайд этилди

  • Mr.NoBoDy 22.06.2019 11:42
  • 1177
  • 30

Кеча Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда майдон эгалари йирик 8:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўзбекистон чемпионатида 2007 йилдан буён ҳеч бир жамоа бу қадар йирик ҳисобда ғалаба қозона олмаётган эди. Қизиғи бундан олдинги энг йирик натижа ҳам шу икки клуб ўртасидаги баҳсда кузатилган. 2007 йил 25 ноябрь куни "Қизилқум" ўз уйида "Пахтакор"ни қабул қилган ва 0:11 ҳисобида мағлуб бўлган эди.



Ўхшаш янгиликлар