ads


"Барселона" Силлессенни алмаштириш учун дарвозабон топди

  • Mr.NoBoDy 22.06.2019 13:00
  • 517
  • 30

"Барселона" жамоа дарвозабони Яспер Силлессенни "Валенсия" посбони Нетуга алмаштирмоқчи.

ads

Каталония клуби битимни келаси ҳафта эълон қилади.

Қайд этиш керакки, "Барселона" даставвал Нетуни трансферини, сўнгра Силлессенни "Валенсия"га ўтганлигини эълон қилади.

Нету якунланган мавсум "Валенсия"да 47та ўйин ўтказиб, 49та гол ўтказиб юборди. transfermarkt.de 29 ёшли бразилиялик футболчини 18 миллион еврога баҳоламоқда.

Силлессен эса "кўк-анорранглилар" таркибида 11та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ўтказиб юборган. Унинг нархи ҳудди шунча, яъни 18 млн еврога тенг дея эътироф этилган. 30 ёшли голландияликнинг товон пули 60 миллион евро этиб белгиланган.


Ўхшаш янгиликлар