"Локомотив" ҳужумчиси клубдан кетишга яқин

  • Mr.NoBoDy 22.06.2019 14:00
  • 1006
  • 30

Тошкентнинг "Локомотив" клуби ҳужумчиси Филип Райевац жамоани тарк этиши деярли аниқ.

Йил бошида жамоага қўшиб олинган сербиялик футболчи бу мавсум Суперлигада 9та ўйинда майдонга тушди ва умуман гол ура олмади. Осиё чемпионлар лигасида 4та учрашувда иштирок этди ва битта гол уришга эришди.

Ҳужумчи Суперлиганинг охирги икки турида хатто қайдномага ҳам киритилгани йўқ. Унинг "Локомотив" сафидаги сўнгги учрашуви 1 июнь куни Ўзбекистон Лига Кубоги доирасида "Бухоро"га қарши бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Райевац 2017 йил "Қўқон-1912" сафида 28та ўйинда 7та, 2018 йил "Бунёдкор" таркибида 27та учрашувда 7та тўп киритган эди.

Ўхшаш янгиликлар