"Шахтёр" Фонсекага рамзий футболкани топширди

  • Mr.NoBoDy 22.06.2019 14:42
  • 1071
  • 30

Шу ёзда "Шахтёр"дан кетиб "Рома" бош мураббийига айланган португалиялик мутахассис Паулу Фонсека Украинага учиб келди.

Мураббий клубдаги барча ишчилар билан хайрлашиш мақсадида Украинага келди.

Хайрлашув учрашувида "кончилар" бош директори Сергей Палкин мураббийга 139-рақамли рамзий футболкани топширди. Бу рақам мураббийнинг "Шахтёр"ни нечта ўйинда бошлаб тушганига ишорадир.

Клуб Фонсека қўл остида "Шахтёр" 3 марта Украина чемпиони, 3 марта Кубок ва 1 марта Суперкубок соҳибига айланди.

Ўхшаш янгиликлар