Гамшик А Серияга қайтиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 22.06.2019 16:00
  • 1026
  • 30

"Наполи" ярим ҳимоячиси Марек Гамшик фаолиятини "Рома"да давом эттириши мумкин.

Хабарларга кўра, футболчининг хизматларига римликларнинг янги бош мураббийи Паулу Фонсека қизиқмоқда. "Рома" Гамшик ўрнига Хавьер Пасторени таклиф қилмоқчи.

31 ёшли словакиялик ярим ҳимоячи Братиславанинг "Слован" клуби тарбияланувчиси ва фаолиятини айнан шу клубда бошлаган. 2004 йилда Италиянинг "Брешиа" клубига ўтган. 2007 йилда "Наполи" футболчини сотиб олган ва айни шу пайтдан бошлаб Словакия терма жамоасига чақириладиган бўлди.

Гамшик шу йилдан эътибор "Далянь Ифан" футболчиси саналади.

Ўйинчи жорий мавсум барча турнирларда 39та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 2та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар