Де Лигт "Ювентус"га ўтишга жуда ҳам яқин

  • Mr.NoBoDy 22.06.2019 16:21
  • 1212
  • 30

"Аякс" ҳимоячиси Маттейс де Лигт "Ювентус"га ўтишга яқин турибди.

19 ёшли голландиялик футболчи фаолиятини Турин клубида давом эттирмоқчи. "Кекса синьора" футболчи учун 60 дан 70 миллион еврогача маблағ тўлайди.

Де Лигт шунингдек "Барселона" ва ПСЖдан ҳам таклифлар қабул қилиб олди, аммо у "Ювентус" вариантида тўхтади.

"Аякс" сардори якунланган мавсум барча турнирларда 55та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 4та ассистга эришган. Ҳимоячи ўзининг жамоасига Голландия чемпионати, мамлакат кубоги ва ЧЛнинг ярим финалга чиқишига жуда катта ёрдам берди. Футболчи Миллатлар Лигаси финалчиси бўлди.

transfermarkt.de де Лигтни 75 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, де Лигт "Аякс" тарбияланувчиси ҳисобланади. Амстердамликлар сардори 2017 йилдан бошлаб Голландия терма жамоасига чақирила бошлади.

Ўхшаш янгиликлар