"Реал" аёллар футбол жамоасини ташкил этмоқда

  • Mr.NoBoDy 22.06.2019 17:42
  • 1135
  • 30

"Реал" ўз иштирокини 2019/20 йилги мавсум Испания чемпионатида бошлайдиган аёллар жамоаси ташкил этилганини эълон қилди.

"Қироллик клуби" бунинг учун "Тэйкон" футбол клубининг лигадаги ўрнини сотиб олиш бўйича келишиб олди. "Реал" бунинг учун "Тэйкон"га 500 минг евро тўлайди. Битим июнь ойи охирида якунланиши керак.

Олдинроқ, "Реал" аёллар жамоасини ташкил этиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар чиққанди. Клуб раҳбарияти "Тэйкон" клуби базаси ва манбаларидан фойдаланади. "Қаймоқранглилар" буни клуб тезроқ юқори босқичга чиқиши учун қилишмоқда.

"Тэйкон" 2012 йилда ташкил этилган клуб бўлиб, ўтган йил примера, яъни олий дивизионга йўлланма олган эди.


Ўхшаш янгиликлар