"Манчестер Сити" Магуайр учун бўлган курашда МЮни енгди

  • Mr.NoBoDy 22.06.2019 18:00
  • 1073
  • 30

"Лестер" ҳимоячиси Гарри Магуайр катта эҳтимол билан шу ёзда "Манчестер Сити" футболчисига айланади.

Эслатиб ўтамиз, "Лестер" ўз етакчисини 90 миллион еврога баҳолаган. МЮ 45 миллион евродан кўп тўламоқчи эмас. "Манчестер Сити" эса англиялик ҳимоячига 73 миллион евро тўлашга тайёр. Бу маблағ эса "Лестер"ни қаноатлантиради.

"Шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Магуайрни Венсан Компанининг ўрнига айни мос футболчи сифатида кўрмоқда. Эслатиб ўтамиз, Компани "Манчестер Сити" билан ҳайрлашишга улгурди.

25 ёшли Магуайр якунланган мавсум Англия чемпионатида 31та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар