Суперлига. АГМК сафардаги биринчи ғалабасини Андижонда қўлга киритди

  • Mr.NoBoDy 22.06.2019 20:00
  • 1086
  • 30

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Андижон" - АГМК учрашуви бўлиб ўтди.

 

Ўйиннинг 4-дақиқасида мезбонлар жарима тўпига эга бўлишди. Ойбек Қиличевнинг узатган тўпини Дилшод Раҳматуллаев ўта ноаниқ тарзда дарвоза томон йўллади.

6-дақиқада Зафар Полвонов бирга бир вазиятга чиқиб боришга уринди, унинг зарбаси кучсиз бўлди ва Мирний тўпни ушлаб олди.

15-дақиқада Миржамол Қосимов жарима тўпини амалга оширди, унинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

18-дақиқада Жасур Умаровнинг ўнг қанотдан ҳаволатиб узатган тўпни Зафар Полвонов боши билан дарвозага йўллади - 0:1.

20-дақиқада Полвоновнинг кучли зарбасини Мирний қайтаришга эришди. 

25-дақиқада Ойбек Қиличевнинг жаримадан ошириб берган тўпини Рўзимбой Аҳмедов боши билан рақиб дарвозаси томон йўллаганди, лекин Суҳроб Султонов эгаллаб олди.

28-дақиқада тиниб тинчимас Зафар Полвонов рақиб жарима майдонига кириб бориб зарба берди, тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди. 

32-дақиқада жарима тўпини Ойбек Қиличев амалга оширди, Рўзимбой Аҳмедов боши билан дарвозани ишғол қилди - 1:1. 

44-дақиқада Шаҳзод Убайдуллаевнинг кучли зарбасини Султонов қийинчилик билан қайтарди.

45-дақиқада ўнг қанотдан оширилган тўпни Рўзимбой Аҳмедов дарвозага аниқ йўллади, бу сафар ҳам Султонов ажойиб сейв намойиш этди.

Биринчи тайм тугади.

Иккинчи тайм бошланди. 

47-дақиқада Фарҳод Мираҳматовнинг чамаси 30 метрлардан йўллаган зарбаси тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди. 

66-дақиқада Норбеков бирга бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб қайтди.

73-дақиқада Акмал Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан ҳаводан узатган тўпини Шаҳзодбек Нурматов боши билан дарвозага йўллади - 1:2. 

85-дақиқада Нурматов чап томондан тўпни жарима майдонига узатиб берди, Полвонов боши билан ноаниқ зарба берди.

Ўйинда АГМК 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

 

Суперлига, 12-тур
АНДИЖОН - АГМК - 1:2
22 июнь 2019 йил. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 18:00.
Ҳакамлар:
Жасур Мухторов, Султонмурод Улфатов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Иброҳим Исмоилов.
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов.
Комиссар: Александр Давиденко.

Голлар: Зафар Полвонов 18, - 0:1 (Жасур Умаров). Рўзимбой Аҳмедов 32, - 1:1 (Ойбек Қиличев). Шаҳзодбек Нурматов 73, - 1:2.

"Андижон": 77.Виталий Мирний, 4.Фарҳод Мараҳматов (17.Абдуллоҳ Олимов, 57), 7.Ойбек Қиличев, 10.Шаҳзод Убайдуллаев, 18.Дилшод Раҳматуллаев (8.Фарҳод Бекмуратов, 70), 21.Илдар Маматказин, 22.Рўзимбой Аҳмедов, 23.Абдураҳмон Абдулҳақов (24.Дониёр Исмоилов, 86), 34.Хушнудбек Авилов, 88.Аброр Ҳусинов, 89.Бобир Акбаров.
Захира: 1.Руслан Матниязов, 6.Иброҳим Отахонов, 9.Сардор Сулаймонов, 26.Радосав Алексич, 33.Дониёр Абдуманнопов, 75.Асрор Ғофуров.

АГМК: 32.Суҳроб Султонов, 4.Миржамол Қосимов (99.Шаҳзодбек Нурматов, 73), 5.Дилшод Жўраев, 8.Санъат Шиҳов, 9.Зафар Полвонов, 17.Мурод Тошматов (10.Шоҳназар Норбеков, 46), 20.Мирғиёс Сулейманов (31.Сайдулло Раҳматов, 62), 23.Акмал Шораҳмедов, 30.Жасур Умаров, 33.Сардор Раҳмонов, 37.Шерзод Файзиев.
Захира: 45.Акбар Тўраев, 15.Жасур Ҳакимов, 21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 22.Миролюб Костич, 44.Бобурбек Юлдашев, 60.Камрон Саидазимов.

Огоҳлантиришлар: Шохназар Норбеков 66, Ойбек Қиличев 77, Аброр Хусинов 82, Шаҳзодбек Нурматов 88. 




Ўхшаш янгиликлар