Отабек Шукуровни табриклаймиз!

  • Mr.NoBoDy 22.06.2019 20:42
  • 1090
  • 30

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий ярим ҳимоячиларидан бири Отабек Шукуров 23 ёшга тўлди.

Сайтимизнинг барча ходимлари ва мухлислари номидан ҳамюртимизни туғилган куни билан муборакбод этамиз. Унга соғлиқ, бахт ва омад тилаймиз!


Отабек Шукуров ҳақида қисқача


Туғилган сана: 22.06.1996

Ампула: Ярим ҳимоячи

Бўйи: 1.82 м

Клуб: "Шаржа" (БАА) 2018 йил 1 январдан бери

Трансфер баҳоси: 1.25 млн. евро (25 апрель 2019 йил ҳолатига кўра)


Профессионал футболчи сифатида 2014 йили "Машъал" сафида дебют қилган ва ўша мавсум Олий лиганинг 3 та ўйинида майдонга тушди. Шукуров 2015 йилда "Бунёдкор" клубига йўл олади ва у ердаги ўйинлари орқали Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирув олади.

Бош жамоамиздаги дебют учрашуви 2016 йил 7 июнь куни Канадага қарши ўртоқлик ўйинига тўғри келганди.

Отабек 2013 йили Эронда бўлиб ўтган U-16 Осиё чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси билан чемпион бўлган.

Жорий мавсум Отабек "Шаржа" сафида 17 ўйинда майдонга тушиб 2 та гол урди ва 2 маротаба огоҳлантирилди. Шукуров шу йилнинг 25 март куни Хитойга қарши учрашувда олганди.



Ўхшаш янгиликлар