ads


"Футболчиларда лафз деган нарса ҳам бўлиши керак" — Миржалол Қосимов иштирокидаги матбуот анжумани

  • Mr.NoBoDy 22.06.2019 21:21
  • 480
  • 30

Суперлиганинг 12-тури доирасидаги "Андижон" - АГМК учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Миржалол Қосимов қатнашди.

ads

- Қизиқарли ва қийин ўйин бўлди. Андижонда ҳеч қачон осон бўлмайди. Бу жамоа доим охиригача курашади. Биринчи бўлимнинг дастлабки қисмини яхши бошладик, лекин охирги қисмида бўшашдик. Яна стандарт вазиятидан гол ўтказдик. Шунга қарамасдан яна гол уриб, ҳақли равишда ғалаба қозондик. Ўйлашимча, футбол стадионга келган мухлисларга ёқди. Бу бизнинг сафардаги илк ғалабамизга айланди. 

Шу боисдан ҳам бугун ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди. Лекин ҳали қиладиган ишлар кўп. 

Ўйинни яхши бошладик, лекин кейинчалик танаффусга қадар ўйин бўшашди. Масалан Полвонов голдан ташқари яна иккита қулай вазиятдан фойдалана олмади. Футбол шуниси билан қизиқ. Мазкур вазиятлар голга айланмагач футболчиларда гол ўтказиб юбормаслик масаласи биринчи планга чиқди ва эҳтиёткор бўлиб ўйнашга ўтишди. Шу нарса таъсир қилди. Голдан кейин тезроқ иккинчи голни урганимизда, кейинчалик хотиржамроқ ўйнашимиз мумкин эди. Барибир керакли натижани қайд этганимиздан хурсандман. Бизда ортга йўл йўқ эди. 

Андижонда доим муваффақият қозонаман? Буни ҳеч қандай сири йўқ. Шунчаки омад бизга кулиб боқди. Агарда тенг бўлиб турганида "Андижон" гол урганида, ҳаммаси бошқача руй олиши мумкин эди. Шу учун ҳам футболни миллионлар ўйини дейишса керак. Кутилмаган воқеалар кўп руй беради.

Истеъфо ҳақидаги гапларим? Кетишим қизиқми? Бу футбол, бунда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Футболда жамоа ютаверса, ҳаммаси зўр бўлади. Агарда жамоа сал оқсаланиб қолиб, ютқазаверса, унда мураббий айбдор. Учинчи йўл йўқ. Мен хўжакўрсин учун ишлайдиган мураббий эмасман. Ё унақа, ёки бунақа. Агарда эплолмасам, мард бўлиб кетаман. Бундан уялмайман. Қаергадир боришдан олдин, эски жойга қайтишни ҳам ўйлайман. Буни Худо билади. 

Исталган ишда барчада шундай. Шунчаки футбол оммабоп ўйин ва бизнинг иш оммада муҳокама қилинади. Ҳаётимизда барча ишлар аслида шундай. Мухлислар доим ютуқни исташади, буни тушунаман. Кейинчалик нима бўлишини вақт кўрсатади. Эртага нима бўлишини Худо билади. Биз ишлашда давом этамиз. Мухлисларни хурсанд қилиш, раҳбарларни кўнглини кўтариш учун ҳаракат қиламиз. Чунки улар бизга керакли шароитларни яратиб беришмоқда. 

Легионер танлаш? Қўшиламан. Мен доим уларни танлашда эҳтиёткор бўлиб, чертиб олардим. Қовун олганда бемалол чертиб, текшириб оласизку, тўғрими? Шошаётганда эса чертмасдан тез олиб кетилади. Ўшанда биз шошаётгандик ва текшириб олиш учун фурсат жуда кам эди.  Вақт жуда тиғиз эди. Кимгадир ишондим, видеоларга алдандим. Бу менинг 200% айбим. Буни тан оламан. Лекин буёғига легионерларни кўрмасдан, чертмасдан туриб олмайман. Ўша принципимга бу гал ўзим амал қилмадим.

АГМКнинг вазифа ҳар бир ўйинда ғалаба учун курашиш. Селекция ишлари? Шу нарса бизни бошни қотирмоқда. Биринчи ва иккинчи давра оралиғида қандайдир вақт бўларди. Ҳозир эса 2 ҳафта муддат бор. Футболчиларга ҳордиқ чиқариш учун фурсат берилади. Янги футболчиларни текшириб олиш учун имконият кам. Бошқа жамоаларда ўйнаётган футболчиларни таклиф этиш нияти бор. Кўрамиз. Чунки уларни ҳам ўз жамоаларида шартномалари мавжуд. Қайси жамоа қўйворади ёки йўқ, бу ҳам масала.

Ҳозирги кунда футболчилар биринчи шартнома, кейин ўйнайман дейишга ўрганиб олишган. Бир ёқлама. Тўғрисида. Футболчилар эса ҳозир шартнома имзолаб олади, кейин эса ўйнайди ёки йўқ. Нимадир бўлса эса федерацияга ёзишни ўрганиб олишган. Бизларни вақтимизда бундай нарсалар йўқ бўлган. Фақат имзо қўйишни билардик. Ёзиш нималигини билмасдик. Ҳозирги кунда эса футболчиларнинг федерацияга ёзиши "мода" бўпкетган. Футболчи ҳам имзоланган шартномани оқлаши керак. Лафз бўлиши керак эркак кишида. Одамларда бет деган нарса ҳам бўлиши керакда.


Ўхшаш янгиликлар