Футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати. Финалда сенсация рўй бермади

  • Mr.NoBoDy 22.06.2019 21:42
  • 1454
  • 30

Эроннинг Табриз шаҳрида бўлиб ўтаётган футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати бугун ўз ниҳоясига етди.

Финалда Япония ва Афғонистон футзал жамоалари ўзаро баҳс олиб бориб, япониялик ёшлар 3:1 ҳисобида зафар қучишди. Шундай қилиб Япония U-20 терма жамоаси мусобақада чемпионликни қўлга киритди. Сенсацион тарзда финалга қадар етиб келган Афғонистон ёшлари эса кумуш медал билан чекланишди.

Сал аввал Эрон ёшлари Индонезияни 9:1 ҳисобида мағлуб этиб учинчи ўринни қўлга киритганди.


Ўхшаш янгиликлар