ads


Иззатбек Ғаниев: "Ифтихор"да молиявий қийинчиликлар бор"

  • Mr.NoBoDy 22.06.2019 22:42
  • 549
  • 30

А Про-Лига 11-туридан ўрин олган “Нефтчи”-“Ифтихор”(2:0) учрашувидан сўнг “Ифтихор” жамоаси футболчиси Иззатбек Ғаниев сайтимизга интервью берди.

ads

Бугун шиддатли учрашув бўлди. Асосан ҳимоявий ўйин ташкил этдик. Бугун тезкор қарши ҳужумда рақибни жазолашни мақсад қилган эдик, амалга ошмади. Кейинги учрашувларда ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

Жамоамизда бир оз молиявий қийинчиликлар бор,барчаси яхшиланиб кетишига умид қиламиз. Бугунги учрашувда стадионга келиб, жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга миннатдорчилик билдирамиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Ўхшаш янгиликлар