Копа Америка-2019. Уругвайда яна бир йўқотиш

  • Mr.NoBoDy 22.06.2019 22:42
  • 1165
  • 30

Уругвай терма жамоаси ярим ҳимоячиси Диего Лаксальт Копа Америка-2019 гуруҳ босқичининг Японияга (2:2) қарши ўйинда оёғидан жароҳат олди.

Қайд этилишича, 26 ёшли хавбек мусобақанинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин. Бироқ, ҳозирча унинг мускулларига шикаст етмагани айтилмоқда. Шунда ҳам Диегонинг ҳолати бўйича якуний маълумот сўнгги тиббий текширувлардан сўнг аниқ бўлади.

Аввалроқ, уругвайликларнинг яна бир ярим ҳимоячиси Матиас Весино илк турда жароҳат олгани сабаб, турнир бошқа иштирок эта олмаслиги маълум бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар