ads


Тите: “Бразилиянинг энг яхши ўйинларидан бири бўлди”

  • Mr.NoBoDy 23.06.2019 08:21
  • 481
  • 30

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Титенинг фикрича, Перуга (5:0) қарши баҳс шогирдларининг сўнгги пайтларда кўрсатган энг яхши ўйинларидан бири бўлди.

ads

“Биз вазиятларни яратдик, зарбалар аниқ, ҳужумлар якуни самарали бўлди. Бу баҳс Бразилия термасининг сўнгги пайтлардаги энг яхши ўйинларидан бири бўлдики, биз тўп назоратини ўзимизда сақлаб турдик ва ҳужумда ҳаракат қилдик. Биринчи бўлимдаёқ мақсадимизга эришганимиздан кейин, иккинчи бўлимда ҳам шу “темп”да давом этишимиз лозим эди. Биз иккинчи бўлимда ҳам кутилгандек ўйин намойиш этиб, янада кўпроқ ҳужумлар уюштирдик. Казимеро ¼ йиналда майдонга тушолмайди? Бу Фернандиньога ўзини кўрсатиш учун яхши имконият бўлади. Агар у жароҳатдан тўлиқ тиклана олмаса, бу позицияда Аллан ёки бошқа бирор футболчи ҳаракатланади”, дея Титенинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Ovacion.

Ўхшаш янгиликлар