ads


Каррера «Персеполис»ни бошқариши мумкин

  • Mr.NoBoDy 23.06.2019 09:00
  • 494
  • 30

Москванинг “Спартак” клуби собиқ мураббийи Массимо Каррера Эроннинг “Персеполис” клуби бош мураббийлигига асосий номзодлардан бири бўлиб турибди, дея хабар бермоқда Tehran Times.

ads

Италиялик мутахассисдан ташқари яна икки нафар мураббийнинг номзоди ҳам кўриб чиқилмоқда. Булар айни пайтда БААнинг “Бани Яс” клуби устози хорватиялик Крунослав Юрчич ва 2018 йилда Германия иккинчи дивизони вакили “Ингольштадт 04” клубини бошқарган, келиб чиқиши эронлик бўлган германиялик мураббйи Александр Нуридир.

55 ёшли Каррера 2016-2018 йилларда “Спартак”ка мураббийлик қилган. Унинг қўли остида москваликлар 16 йиллик танаффусдан кейин, биринчи мавсумдаёқ Россия чемпионлигига эришган бўлса, кейинги мавсумда италиялик мураббий “Спартак” билан Россия суперкубогини қўлга киритганди. 2018 йилнинг 22 окятбрида Каррера истеъфога чиқарилган.

Ўхшаш янгиликлар