ads


ЖЧ-2022 саралаши. Ўзбекистонга 4-саватчадан қайси жамоа тушгани маъқул? (сўровнома)

  • Mr.NoBoDy 23.06.2019 10:42
  • 555
  • 30

Шу йилнинг 17 июль куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида ЖЧ-2022 Осиё қитъаси иккинчи саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

ads

Ушбу қуръа жараёнида жамоалар бешта саватчага ажратилади. Саватчалар июнь ойидаги ФИФА рейтингига қараб ажратилган. Ўзбекистон терма жамоаси қуръада иккинчи саватчадан жой олиши аниқ.

1-саватча: Эрон, Япония, Жанубий Корея, Австралия, Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Хитой
2-саватча: Ироқ, Ўзбекистон, Сурия, Ливан, Уммон, Қирғизистон, Вьетнам, Иордания
3-саватча: Фаластин, Ҳиндистон, Баҳрайн, Таиланд, Тожикистон, КХДР, Хитой Тайпеи, Филиппин
4-саватча: Туркманистон, Мьянма, Гонконг, Яман, Афғонистон, Мальдив ороллари, Кувайт, Малайзия
5-саватча: Индонезия, Сингапур, Непал, Бангладеш, Мўғулистон, Гуам, Камбоджа, Шри-Ланка ёки Макао. 


"Биринчи саватчадан қайси жамоа Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олишини истайсиз" деган мазмундаги сўровнома тақдим этилганди. Унда деярли 6000 ўқувчи иштирок этди ва овоз берувчиларнинг 42 фоизи ХИТОЙ вариантини танлади. 

"Учинчи саватчадан қайси жамоа Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олишини истайсиз" деган мазмундаги сўровнома тақдим этилганди. Унда 5000дан зиёд ўқувчи иштирок этди ва овоз берувчиларнинг 20 фоизи ТОЖИКИСТОН вариантини танлади. 



Бугунги сўровномамиз билан танишинг: Тўртинчи саватчадаги қайси жамоа Ўзбекистон билан бир гуруҳда бўлишини истайсиз?

Сўровномада иштирок этиш учун телеграмдаги расмий КАНАЛИМИЗГА  ўтинг.



Ўхшаш янгиликлар