"Tehran Times" хабарига кўра, италияликнинг хизматларига "Персеполис" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Эронликлар шунингдек, Крунослав Юрчич, Александер Нури ва Вальтер Дзенгонинг ишларини ҳам кузатиб боришмоқда.
"Персеполис" Эроннинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Жамоани бошқарган Бранко Иванкович эса яқиндагина клубни тарк этганди.