Фелипе Луис: "Неймарни "Барселона"да кўрсам хурсанд бўлардим"

  • Mr.NoBoDy 23.06.2019 14:00
  • 867
  • 30

"Атлетико" ва Бразилия термаси ҳимоячиси Фелипе Луис ПСЖ форварди Неймарнинг "Барселона"га қайтиши борасидаги хабарга изох берди.

"Барселона"да ўйнаб, ўзини бахтиёр сезган Неймарни яна шу ерда кўришни истардим. Қайтиш унинг юзига табассумни ҳам қайтаради. Неймар билан "Барселона"га бораманми? Америка Кубоги якунлангунча ҳеч қайси жамоа билан музокара ўтказмаслик борасида "Атлетико"га ваъда бериб қўйганман", - деди Луис.

33 ёшли ҳимоячи ПСЖ ёки "Барселона"га ўтиши борасида маълумотлар тарқаганди.

Ўхшаш янгиликлар