Винисиус: "Эртами кечми барибир Мбаппе "Реал"га ўтади"

  • Mr.NoBoDy 23.06.2019 17:00
  • 1107
  • 30

"Реал" футболчиси Винисиус ПСЖ ҳужумчи Килиан Мбаппе "қироллик клуби"га ўтиши борасидаги саволга жавоб берди.

"Ҳар бир жамоанинг мухлислари ўз клубида Мбаппе бўлишини исташи аниқ. Унинг ўйинларидан завқланаман, у кўп нарсаларга эришиб бўлди. Уни "Реал" таркибида кўриш ажойиб бўларди. Эртами кечми у барибир "Реал"га ўтади ва у билан бирга ўйнайман", - деди Винисиус.

Олдинроқ Мбаппе "Реал" билан музокаралар олиб бораётгани борасида маълумотлар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар