Санчес: "Биз Месси билан селфи учун бу ерга келмадик"

  • Mr.NoBoDy 23.06.2019 17:42
  • 1063
  • 30

Қатар термаси бош мураббийи Феликс Санчес Америка Кубоги доирасида Аргентина термасига қарши ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Таркибимизда профессионал футболчилар йиғилган. Бу ерга Месси билан селфи тушгани эмас, курашиш, ўз ўйинимизни янада шакллантириш учун келганмиз. Аргентина - фаворит. Аммо курашамиз. Барчада имконият бор. Оптимист бўлиш керак", - деди мураббий.

Аргентина - Қатар учрашуви бугун тунда соат 00:00да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар