Суперлига. "Сурхон" - "Бунёдкор" 1:0

  • Mr.NoBoDy 23.06.2019 18:42
  • 1350
  • 30

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Бунёдкор" учрашуви бошланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


ЯНГИЛАШ

Учрашув бошланди. Термизда жуда ҳам ноқулай об-ҳаво иккала жамоа футболчиларининг чиройли футбол намойиш этишига халақит қилмоқда. 

14-дақиқада Шавкат Саломов яқин масофадан дарвозага зарба берди, Зуҳуров тўпни ушлаб олди. 17-дақиқада Аъзам Алиев узоқдан кучли зарба берди, бироз ноаниқ кетди.

19-дақиқада Ҳусниддин Ғофуров чамаси 20 метрлардан чап оёғи билан гол урди - 1:0. 

25-дақиқада Хуршид Ғиёсов узатиб берган тўпни Миржаҳон Мираҳмадов боши билан ноанқ тарзда йўллади. 28-дақиқада Шерзод Каримовнинг кучли зарбаси бироз ноаниқ чиқди. 

31-дақиқада дастлаб Саломов, кейин Каримов бурчак тўпидан тўғри дарвозага зарба беришди, иккала вазиятда Зуҳуров қийинчилик билан тўпни қайтарди.



СУРХОН – БУНЁДКОР 1:0 LIVE
23 июнь 2019 йил. Термиз. "Сурхон" стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: Ҳасан Рўзиев, Олим Абдувосилов, Равиль Шояхмитов, Наим Қосимов
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Шохруҳ Саид.

Гол: Ҳусниддин Ғофуров 19, - 1:0 (Шавкат Саломов).

"Сурхон": Асилбек Амонов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Раҳматулло Бердимуродов, Шерзод Каримов, Шавкат Саломов, Абдул Азиз Юсупов, Аброрбек Исмоилов, Владимир Бубанья, Ҳусниддин Ғофуров, Аъзамжон Алиев, Дарко Станоевич.
Захира: Сардор Қобулжонов, Нажмиддин Нормуродов, Аюбхон Нўъмонов, Равшан Хурсанов, Азамат Алланиязов, Убайдулло Холиқулов, Мирзокамол Камолов, Аббосбек Махсталиев, Шерзод Ҳакимов.

"Бунёдкор": Муроджон Зухуров, Ислом Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Жасур Жалолиддинов, Ҳуршид Ғиёсов, Лутфулло Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов, Санжар Қодирқулов, Улуғбек Абдуллаев, Суҳроб Иззатов.
Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Сергей Прохоров, Бобур Фарҳодов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Нурилло Тўхтасинов, Владислав Нуриев, Санжар Риҳсибоев, Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

Огоҳлантиришлар: Ҳусниддин Ғофуров 33,



Ўхшаш янгиликлар