Торрес ўзи билан бирга ўйнаган футболчилар орасида энг яхшиси кимлиги ҳақида фикр билдирди

  • Mr.NoBoDy 23.06.2019 22:42
  • 1105
  • 30

Хабарингиз бор, бугун испаниялик форвард Фернандо Торрес футболдаги фаолиятига якун ясади.

Мазкур воқеа учун бағишланган матбуот анжуманида Торрес ўзи билан бирга ўйнаган футболчилар орасида энг яхшиси кимлиги ҳақида фикр билдирди.

«Ҳар доим мен билан бирга ҳаракат қилган футболчилар орасида энг яхшиси Стивен Жерард деб айтиб келганман. У билан бирга майдонда ўйнаганимизда эса, менинг даражам янада юқорироққа кўтариларди. Жерард билан ўтказган 3,5 йиллик фаолиятим ажойиб ўтган. Ҳеч бўлмаса бир дақиқа бўлса ҳам ўша даврга қайтиб қолишни истардим», – дея қайд этган 35 ёшли форвард.

Ўхшаш янгиликлар