Видаль “Барселона”дан кетишни хоҳламаяпти

  • Mr.NoBoDy 24.06.2019 08:21
  • 913
  • 30

Артуро Каталонияда қолмоқчи.

“Барселона”нинг чилилик ярим ҳимоячиси Артуро Видаль ёзги трансферлар вақтида жамоасини ўзгартиришни хоҳламаяпти.

Маълумотларга кўра, Видалга Хитойдан бир нечта манфаатли таклиф келиб тушган. Аммо футболчи агентига “Барселона”дан кетиш ниятида эмаслигини маълум қилган.

Ўтган мавсум футболчи Ла Лигада 33 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 7 та ассистни амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар