ads


Аргентина терма жамоаси бош мураббийи: "Бундай майдонда ўйнашнинг иложи йўқ"

  • Mr.NoBoDy 24.06.2019 10:42
  • 542
  • 30

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони кечаги баҳсдан сўнг майдон ҳолатидан норози эканлигини билдириб ўтди.

ads

"Майдон майсаси мавзусини кўтариш керак. Буни баҳона қиляпти деб мен аллақачон танқидга учраганман. Лекин бундай майдонда футбол ўйнаш имконсиз.

Биз иккинчи бўлимни яхши ўтказдик деб ўйлайман. Ҳатто биз фақат ҳужум қилишга ҳаракат қилдик. Биз плей-оффга чиққанимиздан хурсандман. Жамоа яхши ўйнаяпти. Албатта ҳамма чизиқларда ўсиш бор.

Бир қанча вақт олдин Венесуэла билан ўйин ўтказганмиз ва натижадан ҳафа бўлганмиз. Бразилия билан дуранг ўйнаган жамоа қизиқ. Уларда аниқ ғоялар бор ва узоқ вақт бирга ўйнашган. Қийин рақиб", - дейди Скалони.

Эслатиб ўтамиз, кеча Аргентина Қатарни мағлуб этиб, плей-офф масаласини ҳал қилди.

Аргентинанинг Венесуэла билан кечган сўнгги ўйинида Месси жамоаси 1:3 ҳисобида енгилган.


Ўхшаш янгиликлар