Таниқли испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль ўзининг "Instagram" саҳифасида "Мальорка"нинг "Депортиво" (3:0) устидан қозонган ғалабасига изоҳ берди.
"О ҳа! Бир сўз айта олмайман, фақат ҳислар жўш урмоқда. Ла Лига!", - деб ёзган Надаль суратнинг тагига.
Қайд этиб ўтиш керакки, "Мальорка" дастлабки ўйинда "Депортиво"дан 0:2 ҳисобида енгилган эди.