Самвел Бабаян иштирокидаги матбуот анжумани

  • Mr.NoBoDy 24.06.2019 11:21
  • 1103
  • 30

"Локомотив" клубининг янги бош мураббийи Самвел Бабаян иштирокидаги матбуот анжумани бошланди.

Ушбу саҳифада тадбирдаги савол жавобларни кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


- Тадбирни Мирзаҳаким Тўхтамирзаев олиб бормоқда. 


"Ассалому алайкум. Бугун фаолиятимда янги тарих бошланмоқда. Футбол бу менинг ҳаётим. "Локомотив" клубида иш бошлашимдан хурсандман. Биринчи навбатда раҳбариятга раҳмат айтаман. Клуб охирги 3 йилда ўзбек футболида етакчилик қилмоқда. Даража юқори. Клубда қобилиятли футболчилар йиғилган. Уларнинг барчасида ғолиблик руҳияти бор. Клубни бир оилага айлантиришга ишончим комил. 

Терма жамоадаги фаолиятимдан кейин дисквалификация ва унинг бекор қилиниши ҳақидаги тарихни биласиз. Латвиядаги фаолиятим ва кейин Ўзбекистонга қайтиб "Локомотив" клуби президенти маслаҳатчиси сифатида қайтганимни билади. 

Терма жамоада ишлаган барча мураббийларнинг тақдири бир хил бўлса керак. Биз мундиалга яқин келгандик. Мендан олдинги мураббийлар ҳам терма жамоадан кейин икки йил ишлашмаган. Уларни ҳимоя қилишган. Менинг ҳолатимда эса бутун халқ менга қарши бўлган. Масалан, Сергеевни майдонга туширганимни кўпчилик гапирган. У терма жамоада бошқа мураббий қўл остида дебют қилган. У клубда ўйнаганида бутунлай бошқача ўйинчи эди, кейин клубдан кетганимдан кейин бошқа мураббийлар қўл остида ўйнаган. Ҳозир у ўзининг қандай ҳужумчи эканлигини исботламоқда. 

Масалан, Жанубий Корея билан ўйинда Бикмаев гол урганди, ўшанда дуранг ўйнасак ҳам Жаҳон чемпионатига чиққан бўлардик. Ўша голда Игорь Сергеевнинг хиссаси катта бўлган, буни ҳеч ким эсламайди. 

Латвиянинг "Спартак" клубида бош мураббий бўлганимда нима бўлган? УЕФА европалик мураббийлар ҳуқуқини ҳимоя қилади ва бошқа қитъа мураббийларидан устун қўяди. ЎФФ томонидан дисквалификация қилинганим Латвияда менга панд берган. Сабаби бошқа давлатдан келган дисквалификация қилинган мураббийни ҳамма ҳам истайвермайди. "Спартак" билан ЕЧЛга чиқишимиз мумкин эди. 

Дисквалификацияга келсак у киши ҳозир ишдан кетди, қандайдир сўзлар кутаётган бўлсанглар адашасизлар. Мени тарбиям бунга йўл қўймайди. Бу воқеага қайтишни истамасдим. Тўғри бу баъзи ОАВнинг рейтингини кўтариши мумкин. "Бунёдкор" клубининг мен учун юборган хати ҳақида балки у хат бўлгандир. Бу шунчаки расмиятчилик учун бўлгандир. Бу воқеада футбол йўқ. Қайтараман дисквалификация тўғрисидаги тарихга қайтишни истамайман. Ҳар бир сўзимизга яратган олий ҳакам. 

2018 йил январь ойида ёрдамчим билан Москванинг "Спартак" клубига бориб тажриба оширдик. Кейин ёзда ЦСКА клубида тажрибамни оширдим. УЕФА таклифи билан Таллинда бўлган "Реал" - "Атлетико" ўртасидаги баҳсда иштирок этдим. 

Футбол борасида диссертация ёзишни истагандим. Бизда мураббийларни, футболчиларни, ҳакамларни ўқитадиган мактаблар бор. Аммо футбол менежерларини тарбиялайдиган жойлар йўқ. 



Ўхшаш янгиликлар