Лэмпард "Челси"ни 2 кун ичида қабул қилиб олади

  • Mr.NoBoDy 24.06.2019 12:00
  • 1112
  • 30

"Дерби Каунти" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард 2 кун ичида "Челси"ни қабул қилиб олади.

"Лэмпард 48 соат ичида таништирилади. У клубда яхши маош олади.

"Челси" хўжайини унга ўзини кўрсатиши вақт беради ва трансферлар учун яхши маблағ беради", - дейилади хабарда.

Фрэнк Лэмпард "Дерби Каунти"ни 2018 йил ёзда қабул қилиб олган эди. У ўзининг биринчи мавсумида Чемпионшипда 6-ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Челси" Лэмпардга 3 йиллик шартнома таклиф қилганлиги тўғрисида хабарлар чиққан эди.

Ўхшаш янгиликлар