ads


Сарри "Ювентус"да 36 ёшли дарвозабонни кўрмоқчи

  • Mr.NoBoDy 24.06.2019 13:42
  • 602
  • 30

"Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри "Милан" посбони Пепе Рейнага қизиқмоқда.

ads

36 ёшли посбон мавсумлар оралиғида жамоадан кетишни режалаштираётган Маттиа Периннинг ўрнини эгаллаши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Сарри Рейна билан "Наполи"да бирга ишлаган. Испаниялик дарвозабон мутахассиснинг 2015 йилдан 2018 йилгача асосий танлови бўлган.

Рейна "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Милан"дан ташқари "Барселона", "Вильярреал", "Ливерпуль", "Наполи" ва "Бавария" клубларида ўйнаган.

Посбон 2005 йилдан 2018 йилгача Испания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар