Андрей Микялев: "Йигитлар "Бунёдкор" билан ўйиндан аввал тушкун кайфиятда эдилар"

  • Mr.NoBoDy 24.06.2019 14:42
  • 1071
  • 30

"Сурхон" - "Бунёдкор" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей Микляев ўз фикрларини билдирди.

"Мен бугун энг яқин таъқибчимиз ва ўзига яраша кучга эга бўлган “Бунёдкор” жамоасини мағлуб этганимиздан жуда хурсандман. Ҳар иккала жамоага ҳам ғалаба зарур эди. Чунки, ҳар иккала жамоа ҳам 18 очкодан тўплаган эди. Боз устига “Локомотив”дан учралган мағлубиятдан сўнг йигитлар бироз тушкун кайфиятда эдилар. Ўзларини ўнглаб олиб, бугунги учрашувда бор кучлари билан ҳаракат қилганликлари учун йигитларга раҳмат айтаман дейди", – “Сурхон” жамоаси бош мураббийи Андрей Микялев.


"Сурхон" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар