Рўзиқул Бердиев: “Йигитларимиз 90 дақиқа тартибли ҳаракат қилишди ”

  • Mr.NoBoDy 24.06.2019 14:42
  • 940
  • 30

Суперлиганинг 12-турида доирасида “Металлург”- “Насаф” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биз шу ўйинни режалаштирган эдик ва режамиз иш берди. “Металлург”ни яхши биламиз, тажрибали жамоа. Улар тўпни яхши назорат қилади, шунинг учун биз ҳимояда кўпчилик бўлиб тартибли ҳаракат қилишимиз керак эди. Йигитларимиз 90 дақиқа тартибли ҳаракат қилишди ва яратилган иккита вазиятдан биттасини гол билан якунлашга мувоффақ бўлишди. Бугунги беллашувга режамиз шу эди ва режамиз ўз самарасини берди.

Ўхшаш янгиликлар