Расман: Рафа Бенитес "Ньюкасл"дан кетади

  • Mr.NoBoDy 24.06.2019 17:21
  • 1073
  • 30

Испаниялик мутахассис Рафаэль Бенитес "Ньюкасл" бош мураббийлигидан кетади.

Бенитес ва клуб улар ўртасида тузилган 2019 йил 30 июнгача бўлган шартномани узайтиришмади.

Хабар берилишича, Бенитес ва "Ньюкасл" раҳбарияти билан шартномани узайтириш борасида музокаралар ўтказишди, аммо мураббий буни рад этди. Мутахассис "Ньюкасл" қўл остида 146та ўйинда 62та ғалабага эришди. Ғалабалар коеффициенти 42% ни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "қора-оқлар" испаниялик мутахассис қўл остида 2016/17 йилги мавсум Чемпионшипда чемпион бўлган эди.

Бенитес қўл остидаги жамоа ўтган мавсум АПЛда 13-ўринни эгаллаган эди.

Ўхшаш янгиликлар