"Ньюкасл" бош мураббийлигига номзодлар орасида Моуринью ва Артета етакчи

  • Mr.NoBoDy 24.06.2019 19:00
  • 1092
  • 30

Рафаэль Бенитес кетганидан сўнг клубга келиши мумкин бўлган мутахассислар номлари айтилди.

"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Жозе Моуринью ва "Манчестер Сити"да Хосеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Микель Артета "Ньюкасл"га тайинланиши мумкин бўлган номзодлар орасида етакчи.

Бугун, 59 ёшли испаниялик мутахассис клуб билан расман хайрлашди.

Моуринью 2018 йил декабрда "МЮ"дан истеъфога чиқарилган эди. "Қизил иблислар" унинг қўл остида Европа Лигаси (16/17), Англия Суперкубоги (2016) ва Лига Кубоги (16/17) да ғолиб чиққан.

Артета эса 2016 йилдан буён "Манчестер Сити" мураббийлар штабида ишлаб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар