Месси Жаҳон чемпионатида 2 тарихий рекордни ўрнатди

  • Mr.NoBoDy 27.11.2022 09:25
  • 744
  • 30

Қатардаги мундиал 2-турида Аргентина терма жамоаси 2:0 ҳисобида Мексикани енгди.

Учрашувда фаол ҳаракат қилган Лионель Месси аввалига, ўйинда чиройли тарзда ҳисобни очди ва кейин Энцо Фернандеснинг голига ҳаммуаллиф бўлди.

Шу тариқа, Месси ЖЧда бир ўйин давомида гол+пас берган ёши энг катта футболчига айланди – 35 ёш-у, 155 кунлик (Squawka манбаси). У мазкур натижа бўйича 2006 йил Сербияга қарши баҳсда энг ёш футболчига ҳам айланган – 18 ёш-у, 357 кунлик.

Бундан ташқари, Лео 5 та мундиалнинг ҳар бирида ассистга эришган илк футболчи сифатида рекорд қўйди:

2006 – 1 та;

2010 – 1 та;

2014 – 1 та;

2018 – 2 та;

2022 – 1 та.

Ўхшаш янгиликлар