ЦСКА бош мураббийи Чаловни топ-5 чемпионатига қўйиб юборишга қарши эмас

  • Mr.NoBoDy 24.06.2019 22:00
  • 1243
  • 30

ЦСКА устози Виктор Гончаренко ҳужумчи Фёдор Чаловнинг клубдан кетиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

"Мухлислар унга клубдан кетишни маслаҳат беришмоқда? Бу нормал ҳолат. Чалов – ақлли йигит, у ҳаммасини тушуниб турибди. Сиз уни бошқа клублардан таклифлар келишини кутиб ўтирибди деб ўйлайсиз. Аммо Чалов ҳамма қатори янги мавсум учун тайёргарлик кўрмоқда. Яхши таклифлар бўлса, уни қўйиб юборишга қарши эмасмиз", - дейди Гончаренко.

Аввалроқ, 21 ёшли ҳужумчига "Севилья", "Монако" ва "Арсенал" клубларидан қизиқиш бўлаётганди. 

"Севилья", "Монако" ва "Арсенал" россиялик футболчига қизиқмоқда 


Ўхшаш янгиликлар